Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев Остона ҳокими Асет Исекешевга пойтахт марказидаги ҳароба уйларга ишора қилган, деб хабар қилмоқда қозоқ ОАВлари берган хабарга иқтибос келтирган ҳолда dia.uz.
Назарбоев пойтахт ҳокимига эски уйлар акс этган суратларни кўрсатган.
"Пойтахтимиз маркази қандай кўринишдалигини кўриб қўйинг. Қара. Ана у ёқда бизнинг машҳур опера театримиз, кўряпсанми? Бошқа жойлар ҳам бор, шаҳар марказида. (…) Биз нима ҳақда гапиряпмиз? Сайёҳлар ўша жойларга борадилар, суратга олиб, бутун дунёга кўрсатадилар. Юзини ювиб қўйганмизу, кети эса тешик, қара", — деган Назарбоев.
"Келинглар, чуқурроқ ишлайлик. Агар шунга зарурат бўлса, бунинг учун махсус маблағ ажратиб, айнан ҳозирнинг ўзида тартибга келтириш керак. EXPO баҳонасида "тозаланиб" олиш имконияти бор. Агар у бу ерда уйлар қурса, унга арзонга тушади. Коммуникациялар, иссиқлик таъминоти, ҳамма шароит муҳайё. Шаҳарнинг марказий туманларини ғариб турар-жойлардан озод этиш лозим. Агар бунинг учун Парламентда махсус қонун қабул қилиш керак бўлса, келинглар, шундай қилайлик. Чунки бу ер пойтахт, бу ерда бутун мамлакат манфаати мужассам", — қўшимча қилган Назарбоев. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради