00:10 / 31.05.2017
9 757

Юнусобод туманидаги фоҳишахона фош этилди

Юнусобод туманидаги фоҳишахона фош этилди
2017 йилнинг 28 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаролар Петров Владимир ва Насирова Наргиза Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган Петровнинг хонадонида фоҳишахона сақлаб, 75.000 сўм пул эвазига фуқаролар “У” ва “Т” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб беришганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 131-моддаси 3-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Юқоридаги шахсларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ўхшашлик ҳолати тасодифий характерга эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусобод туманидаги фоҳишахона фош этилди