Аввал хабар берилганидек, 12 июнь куни Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев ишдан олинди.
Маълум бўлишича, вилоят ҳокимининг жамоатчилик ва раҳбарлар фикрини инобатга олмасдан иш тутиши, ижрочилар олдига саёз ўйланган вазифа ва топшириқларни қўйиши, унда журъат ва ташаббускорлик, масъулиятни дадиллик билан ўзига олиш фазилатлари етишмаслиги ҳозирги вақтда вилоятда ўта жиддий ва долзарб вазифаларни ҳал этиш имконини бермаган. Халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот мавжуд эмас, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларда узилиш пайдо бўлган.
Йиғилиш давомида Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада Самарқанд вилоятига ташрифи давомида айрим раҳбарларнинг бефарқлиги ва ҳаракатсизлиги оқибатида бу ҳудудда жуда кўплаб жиддий муаммолар тўпланиб қолгани маълум бўлганини қаттиқ танқид қилди. Айниқса, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоят идоралари раҳбарлари ўртасида амалий ва соғлом муносабатга путур етгани Самарқанднинг бугунги тараққиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Мазкур ҳудудда барпо этилаётган объектларни қуриш, инвестиция маблағларини ўзлаштириш ишлари оқсамоқда, экспортга чиқариладиган маҳаллий маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш таъминланмаган. Шаҳар ва туманларда ободончилик, одамлар учун қулай, тоза-озода муҳит яратиш масалалари ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Вилоят молия ва солиқ идоралари солиқ базасини кенгайтириш имкониятларини излаш ва уларни тўлиқ ишга солиш ишлари билан етарли даражада шуғулланмаяпти. Ана шу муаммоларни ҳал этиш, бу йўлда бутун Самарқанд аҳлини бирлаштириш ва ўз ортидан эргаштириш учун вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаевда билим ва салоҳият, раҳбарлик тажрибаси етишмаган.
Самарқанд вилояти ҳокими Ҳ.Оқбўтаев иш фаолиятида йўл қўйган ана шундай жиддий камчилик ва нуқсонлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди