«Исмим Мадина. Мен билан яқинлик қиладиган йигитлар бўлса қўнғироқ қилинг» ... » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Исмим Мадина. Мен билан яқинлик қиладиган йигитлар бўлса қўнғироқ қилинг» ...

Жамият 23-06-2017, 22:44 12 900
«Исмим Мадина. Мен билан яқинлик қиладиган йигитлар бўлса қўнғироқ қилинг» ...
Мадина коллеж талабаси эди. Жуда чиройли билимдон қиз эди. Ота-онаси мусофирликда бўлгани учун буваси ҳамда бувиси билан яшарди. Отаси гаплашиб туриш учун қизига қимматбаҳо телефон жўнатди. Мадина телефон ишлатиб, аста-секин интернетдаги ижтимоий тармоқларга киришни ўрганди. Кунлар ўтиб интернетда бир йигит билан танишиб қолди. У йигит билан деярли ҳар куни интернетда ёзишиб юрарди. Қари буваси билан бувиси ота-онаси билан гаплашиб ёзишётгандир-да, деб эътибор беришмасди.

Йигит Мадинага ҳар куни янги расмингизни қўйинг, деб илтимос қиларди. Мадина ҳам унинг илтимосини сўзсиз бажариб, саҳифасини ҳар куни ҳар хил суратларини қўйиб тўлдириб бораверди. Бир куни йигит Мадинага кечки пайт барда учрашишни таклиф қилди. Мадина буваси билан бувиси қўймаслигини айтди.
— Бугун ниҳоятда сизни кўргим келяпти, учрашайлик, — деб ялинди йигит.
— Мадина эса ҳозир бунинг умуман иложи йўқлигини, эртага кўриша олиши мумкинлигини айтди.

Йигит яна ҳоли-жонига қўймай, “Деразадан қочиб келинг, манзилингизни тушунтирсангиз бориб олиб келаман”, деди. Мадина эса “Дадам билса ўлдиради” дея рози бўлмади. Йигит шу куни ичган эди, хуллас иккаласи уришиб қолишди. Йигит аламидан Мадинанинг расмини фотошопда яланғоч қизга айлантириб, тагига «Исмим Мадина. Мен билан яқинлик қиладиган йигитлар бўлса» деб шарҳ ёзиб, қизнинг телефон рақамини илова қилиб қўйди-да, интернетда тарқатиб юборди. Эртасига Мадина коллежга борди. Ҳамма йигитлар “Э, бу ўша интернетдаги яланғоч суратга тушган қизку” дея бармоғини бигиз қила бошлашди. Мадинанинг курсдошлари унга интернетда тарқатилган суратини кўрсатишди. Қиз карахт бўлиб қолди. Бу аниқ ўша Элёрнинг иши эди. Мадина шу куни дарсда ўтиролмай йиғлаб чиқиб кетди.

Элёрга қўнғироқ қилса, телефони ўчиқ. Интернетдан ҳам топа олмади. Ўзини эса бирор марта ҳам кўрмаганди. Дардини хеч кимга айтолмади. “Дадам билса, нима бўлади? Шарманда бўлдим. Ҳамма мени энди фоҳиша дейди” деган ўй-хаёлларда тинимсиз йиғлади. Шу куни тунда у ўз жонига қасд килди… Буваси тонгда шифтда осилиб турган Мадинани кўриб, дод-фарёд солди.

Ота-онаси ҳам қизининг таъзиясига етиб келишди. Боласини қабрга қўйиб, фарзанд доғида адойи-тамом бўлган ота-онаси жиноий иш очдиришди.
Аммо энди ҳеч қандай ҳаракат уни ортга қайтара олмайди. Умуман нотаниш, умрида бир марта ҳам кўрмаган йигитни деб умри завол топган қиз энди орамизда йўқ. Қизларжон, сизлардан илтимос, суратларингизни ҳар хил одамларга ишонманг.

Ҳатто дўстларингиз, дугоналарингизнинг телефонларига ҳам суратга тушманг, эҳтиёт бўлинглар. Биргина хатоси туфайли ҳаётни кўрмай, оқ кўйлак киймай, отасининг розилигини олмай, келинлик кунларини кўрмай, она бўлмай дунёдан кўз юмган Мадинанинг тақдири барчамизга сабоқ бўлсин.


Манба: Hordiq.uz
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.