Аввалроқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жорий йилнинг 27 июлидан 27 октябрига қадар Тошкент–Нью-Йорк–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўйиши ҳақида хабар берган эдик.
27 июль куни тонгги соат 8:40 да Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти”дан учган Boeing 787 Dreamliner самолёти Нью-Йоркнинг Жон Кенниди номидаги аэропортига Тошкент вақти билан соат 21:30 да қўнди.
Бу Ўзбекистон фуқаро авиацияси ҳаётидаги биринчи нон-стоп (тўхтамасдан учадиган) парвоз бўлиб, Миллий авиакомпаниянинг ривожида янги давр ҳисобланади.
13 соат давом этган парвозни Учувчилар мажмуаси директори ўринбосари Сергей Ким, авиакомпания бош штурмани Станислав Гурфинкель, Boeing 787 ёзги отряд қўмондани Асаджон Турсунов, иккинчи учувчилар Рустам Қўрғонов ва Олимжон Узоқовдан иборат экипаж бошқармоқда. Бортда 237 нафар йўловчи бор эди.
Нью-Йоркдан Тошкентга қайтадиган самолёт бугун, 28 июль куни маҳаллий вақт билан соат 11:35 да йўлга чиқади. Уни Павел Маргачев, Алексей Маркин ва Улуғбек Ишмаҳаммедов бошқаради.
Ушбу тарихий воқеа сабабли Тошкент халқаро аэропортида байрамона маросим ташкил этилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди