“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тегишли тузатишларни ўз ичига олган 14.09.2017 йилдаги ЎРҚ-446-сон Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди, деб ёзмоқда “Норма” сайти.
Тузатишларга биноан суд бошқарувчиси қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни кредиторнинг талабига кўра 10 кунлик муддатда тақдим этиши шарт.
Шунингдек, иқтисодий суднинг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят беришга ҳақли шахслар доираси белгиланди. Бу банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар, шу жумладан ҳар қандай кредиторлардан бири томонидан, шунингдек ишда иштирок этишга жалб этилмаган, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин. Прокурор томонидан қарорга протест келтирилиши мумкин.
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги суд қарорида кўрсатиладиган кредиторлар томонидан талабларни тақдим этиш муддатига тузатиш киритилди. Бу муддат 1 ойдан кам бўлмаслиги, бироқ 2 ойдан ошмаслиги керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди