Ўзбекистон ҳукумати радикаллар ва экстремистлар сафини тарк этган фуқароларга осойишта ҳаётга қайтишига ёрдам бермоқда, деб таъкидлади жумани куни Ўзбекистон диний ишлар бўйича қўмитаси раиси Артумбек Юсупов.
"Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилда диний эксремизмнинг олдини олиш бўйича асосий чора-тадбирлар белгиланган, булар: диний-экстремизм фаолиятига адашиб жалб қилинган шахсларни огоҳлантириш, уларнинг осойишта ҳаётга қайтишлари учун ҳар томонлама кўмак бериш, шунингдек жамиятда ушбу тоифадаги шахсларга инсонпарварлик муносабатларини шакллантиришдир", — деб айтган Юсупов Москва ва бутун Рус патриархи Кирилл билан бўлиб ўтган учрашувда.
Юсуповнинг таъкидлашича, бунинг натижасида 16 мингдан зиёд киши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари "қора рўйхати"дан чиқарилган.
"Ислом дини ниқоби остида экстремизм халқаро миқёсда ҳақиқий ҳарбий кучга айланиб бормоқда", — деган Юсупов.
Диний қўмита раиси шунингдек, экстремизмга қарши курашиш мақсадида республикада ҳар йили интернет тармоғида экстремистик ташкилотлар фаолиятига қарши курашиш ва ёшларни диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш ва миссионерлик фаолияти профилактикасига қаратилган дастур қабул қилинишини қўшимча қилган.
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 2016 йилнинг биринчи ярмида диний-экстремистик ва террористик уюшмалар тарафдорлари бўлган 549 киши қўлга олинган. Август ойида Ўзбекистон праламенти эълон қилган маълумотларга мувофиқ, 2017 йилнинг биринчи олти ойида экстемистик ва террористик характерга эга 334та жиноят фош этилган, қўлга олинганлардан 7 мингга яқин экстремистик адабиётлар ва ҳукуматга қарши қаратилган варақалар олиб қўйилган.
Манба: Sof.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди