Тошкентдаги “Playstation”ларда рейд ўтказилди

  • Жамият
  • 1-12-2017, 11:45
  • 341
  • Тошкентдаги “Playstation”ларда рейд ўтказилди
    Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан “Тозалаш-Антитеррор” тадбири ўтказилаётган вақтда “Олмазор” туманидаги “Playstation” кўнгилочар маскани ноқонуний ишлаётгани аниқланган.

    2017 йилнинг 29 ноябрь куни соат 22:40да, Тошкент аҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, “Playstation”да 32 нафар киши бўлган ва уларнинг барчаси туман ИИБга олиб кетилган.

    “Playstation”да ёш болалар тунги вақтда деярли бўлишмайди. У ерда шахсан ўзимнинг кузатганим вояга етган кишилар футбол ёки бошқа кўнгилочар уйинлар ўйнашади.

    Лекин, нима учун улар ИИБга олиб борилди?

    Кимнинг айби билан деган савол ўртага чиқади. ИИБ ходимларида доимо бу борадаги саволга, тезкор жавоб бор. Биз фуқароларни шахсини аниқлаш учун ИИБга олиб кетдик, дейишади. Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлганлар нега олиб борилгани эса саволлигича қолаверади.

    Бу борада аниқлик киритишни биз Тошкент шаҳар ИИББ масъулларининг ихтиёрида қолдирамиз.

    Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилаётган тадбирларда солиқ ва ёки шунга ўхшаш ташкилот ходимлари ҳам жалб қилинганми ёки йўқми бу ҳам бизга қоронғу.

    Тошкент шаҳар ИИББ бераётган маълумотга кўра, 32 нафар киши ИИБга олиб кетилган. Лекин, “Playstation” фаолияти билан боғлиқ масала эса очиқлигича қолмоқда.

    Ана холос, нега белгиланган вақтга амал қилмай ишлаган “Playstation” бир ёқда қолди-ю, ишлаб тургани учун унга ташриф буюрганлар ИИБга равона бўлишди?

    Ўтказилган текширув давомида мазкур маскан рухсат этилмаган вақтларда фолият олиб бораётганликлари аниқланиб, шу ерда бўлган 32 нафар шахслар туман Ички ишлар бошқармасига олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

    Тошкент шаҳар ИИББ юқоридаги хабарни ўзининг расмий сайтида эълон қилган.

    Биз хоҳлар эдикки, “Playstation”дан даромад олаётган “тадбиркорлар”га тегишли ҳужжатлар қандай шаклда расмийлаштирилгани ҳам эълон қилинишини.

    Чунки, бу қолган “тадбиркорлар”га сабоқ бўлиши аниқ.