21:30 / 05.03.2018
6 243

Чироқчидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш бўлди

Чироқчидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш бўлди
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида кеча, 4 март куни соат 19:15ларда «Шўрқудуқ» МФЙ ҳудудида жойлашган «Одил» МЧЖга қарашли автомашиналарга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида чақнаш содир бўлди.

Ушбу шохобча ишчилари Ҳ.П. ва Н.Х. иш жойидаги компрессор хонасида компрессорни тозалаётган вақтларида винтлидан сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Натижада фуқаролар куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чироқчидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш бўлди