Жорий йилнинг апрель-май ойларида “Тоза ҳаво” тадбири ўтказилади. Ба ҳақжа ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирнинг биринчи босқичида 10 мингдан ортиқ автотранспорт воситасининг техник ҳолати кўздан кечирилади. Бир неча ёқилғи қуйиш шохобчалари ва техник кўрикдан ўтказиш станцияларида экологик назорат ишлари олиб борилади.
"Текширувларда ис гази ва тутун қалинлиги бўйича меъёрдан ортиқ кўрсаткич аниқланган автомобиллар эгаларига камчиликларни батараф этиш бўйича чоралар кўрилади. 2017 йилда ўтказилган “Тоза ҳаво” тадбирида 26 минг 839 автоулов кўрикдан ўтказилиб, 1 минг 100 дан ортиғида ҳавога чиқаётган тутун қалинлиги юқори даражада экани аниқланган. Ушбу муаммони бартараф этиш бўйича барча чоралар кўрилди" – дейди Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассиси М.Қобилова.
Тошкент вилоят ЙҲХ ҳамда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси биргаликда ўтказадиган “Тоза ҳаво” экологик тадбирида ҳудуддаги назорат постларида 2 доимий ва 8 ҳаракатдаги экологик постлар белгиланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди