Жаҳонгир Ортиқхўжаев (марказда) ва Олмазорнинг янги ҳокими Бахтиёр Раҳмонов (ўнгда).
Фото: «Kun.uz»
Тошкентнинг ҳар бир ери марказга айланиши керак. Бу ҳақда шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олмазор туманининг янги ҳокимини таништириш жараёнида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Kun.uz».
12 май куни Тошкентнинг учта тумани ҳокимлари ўзгарди. Хусусан, шу вақтгача Сергели туманига ҳокимлик қилиб келган Бахтиёр Раҳмонов энди Олмазор туманига раҳбарлик қилади. Шу муносабат билан ташкил этилган йиғилишда Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам қатнашган.
Унинг фикрича, шаҳар чет элдан келган меҳмонлар учун қанчалик қулай бўлса, шаҳарнинг доимий аҳолиси учун икки баробар қулай кўриниш олади.
«Чет элдан келган меҳмон Тошкентнинг марказини қидириб топа олмаслиги керак — у қаерга борса, ўша ерни марказга айлантириш керак. Агарда чет элдан келган меҳмон ўзини қулай ҳис қилса, маҳаллий аҳоли ўзини икки баробар қулай ҳис этади», — деган у.
Ортиқхўжаевнинг қайд этишича, унинг учун ҳокимлик — азоб, ҳоким этиб тайинлангунига қадар «маза қилиб яшаб юрган» эди.
«Тўғриси, ёшлигимдан тадбиркорлик билан шуғулланганим билан, халққа ҳам фойдамиз тегиши керак. Қўлимиздан келганча ҳаракат қилиб келдик. Мен айтмоқчи бўлган нарса – менга ҳам бу ҳокимлик азоб. Тўғрисини айтаман, маза қилиб яшаб юрган эдим. Аммо мен шу соҳага қизиқяпман ва Тошкент шаҳри халқига астойдил хизмат қиламан», — деб айтган Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
«Akfa» компаниялар гуруҳи асосчиси, «Artel» компанияси раҳбари ҳисобланган Жаҳонгир Ортиқхўжаев 26 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди