14:55 / 30.05.2018
6 250

Тошкентда рекорд даражадаги маблағни “ухлатган фирибгар” ушланди

Тошкентда рекорд даражадаги маблағни “ухлатган фирибгар” ушланди
1976 йилда туғилган, Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида яшовчи Қ.С. Тошкент шаҳрида 2016 йил давомида 1963 йилда туғилган, ишламайдиган, Наманган вилояти, Наманган шаҳрида яшовчи М.А.ни катта суммага алдаб келган. Бу ҳақда UzNews хабар берди.

Қ.С «бирга тадбиркорлик қиламиз» деб, фирибгарлик йўли билан 730 минг АҚШ доллари ва 12 миллиард 350 миллион сўм олиб, қайтариб бермагани аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда рекорд даражадаги маблағни “ухлатган фирибгар” ушланди