5 399
Сирдарёлик коллеж ўқувчиси рўмол ўраб ўқишга боргани учун директор ўринбосари ҳақоратлади
19 июнь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги педагогика коллежига рўмол ўраб ўқишга борган қизга маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари уйингга кет, деб босим ўтказганини қизнинг отаси Расул Мўминов Facebook саҳифасида ёзди.
Расул Мўминовнинг маълумотига кўра, “маънавият”чи ўринбосар ўқувчи қизни “бетайин” деб ҳақоратлаган, камига коллеж ўқувчиларининг олдида таёқча билан қўлига урган.
Бу хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кучли эътирозини келтириб чиқарди. Қўйилганига 5 соат бўлган хабарга беш юзга яқин тармоқ аъзоси муносабат билдирди, тармоқ аъзолари томонидан 350 мартага яқин улашилди ва юзлаб изоҳлар ёзилди.
“Фейсбук”чилар, асосан, директорни ўқувчини камситиб обрўсини тўкканликда ва жисмоний куч қўллаганликда айбламоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди