Самарқанд вилояти ҳокимининг аввалроқ ҳибсга олингани айтилган қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев яна ўз вазифасини бажаришга қайтган. Бу ҳақда «Daryo» нашри ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
Аввалроқ Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев коррупцион тизим яратгани ошкор бўлиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ва эҳтиёт чораси сифатида у қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди.
Туробжон Жўраев билан бирга Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев, қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Хўжақулов ва ҳоким ёрдамчиси Ботир Хўжақулов ҳам ҳибсга олингани маълум қилинган эди.
«Daryo» нашрининг ёзишича, катта миқдорда пора олиш билан боғлиқ гап-сўзларга Ўткир Абдуллаевнинг дахли йўқ бўлиши мумкин. Ёки унга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилган бўлиши, бироқ ўзи ҳали терговга жалб этилаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҳозирча аниқ маълумот йўқ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди