09:27 / 18.07.2018
10 306

Ўқитувчиларга ижтимоий уйлар ва автомашиналар учун имтиёзли кредитлар берилади

Ўқитувчиларга ижтимоий уйлар ва автомашиналар учун имтиёзли кредитлар берилади
Ўзбекистонда ўқитувчиларга имтиёзли кредитлар асосида ижтимоий уйлар ва автомашиналар берилиши кутилмоқда. Шунингдек ўқитувчиларнинг оила аъзоларига ёрдамчи хўжалик юритиш учун қорамол ва паррандалар сотиб олиш, иссиқхоналар, лимонарийлар кабиларни яратиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

KUN.UZ нашри Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг 17 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган йиғилиш якунлари тўғрисида берган маълумотларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг иш ҳақи оширилади. Газета ва журналларга мажбурий обуналар бекор қилинади. Ортиқча ёзув-чизувларга барҳам берилади. ХТВ билан мувофиқлаштирилмаган текширувлар ўтказилмайди. Халқ таълими тизими ходимларининг турли тозалаш ишларига жалб қилиниши тақиқланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқитувчиларга ижтимоий уйлар ва автомашиналар учун имтиёзли кредитлар берилади