
Баҳрайнда ўтказилаётган III Осиё ўсмирлар ўйинларида Ўзбекистон спортчилари муваффақиятли иштирокни давом эттирмоқда. Мамлакат вакиллари аралаш жанг санъати, енгил атлетика ва таэквондо WT бўйича турли даражадаги янги медалларни қўлга киритишди.
Ўзбекистон терма жамоаси аралаш жанг санъати дастурида ўзининг илк олтин медалини қўлга киритди. 50 килограммгача бўлган вазн тоифасида Аваз Анваров Қозоғистон вакили Санжар Иманғалига қарши курашда ғалаба қозониб, III Осиё ўсмирлар ўйинлари чемпионига айланди ва мамлакат ҳисобига олтин медални олиб келди.
Шунингдек, аралаш жанг санъатлари дастурида 55 килограммгача бўлган вазн тоифасида Иброҳим Ботиров финалга чиқди, бироқ тожикистонлик рақибига ютқазди. Шунга қарамай, Ботиров юқори тайёргарлик даражасини намойиш этиб, кумуш медални қўлга киритди.
Таэквондо WT бўйича ҳам ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этди. 73 килограммгача бўлган вазн тоифасида Аҳаджон Муҳторов Қозоғистон вакилини мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.
Бундан ташқари, 55 килограммгача бўлган вазн тоифасида Рухшанахон Равшанова хитойлик рақиб устидан ишончли ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Аралаш жанг санъатлари дастурида Камронбек Қодиров (65 кг) ва Абдулборий Абдуғафуров (70 кг) ярим финалда рақибларига ютқазишди, аммо бронза медалларини қўлга киритишди.
Енгил атлетика бўйича Шодиёна Рахмонова яна совринли ўрин эгаси бўлди. 400 метр тўсиқли югуришда у учинчи ўринни эгаллаб, бронза медални қўлга киритди.
У аввалроқ 100 метр югуришда ҳам бронза медални қўлга киритган, бу эса уни терма жамоанинг энг сермаҳсул спортчиларидан бирига айлантирди.
Баҳрайн-2025: Ўзбекистон ёш спортчилари янги медалларни қўлга киритди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар