date

Саид-Ёқуб Қаҳрамонов АСА лигасида ғалаба қозонди

Саид-Ёқуб Қаҳрамонов АСА лигасида ғалаба қозонди
Ўзбекистонлик аралаш жанг санъати жангчиси Саид-Ёқуб Қаҳрамонов Дубай шаҳрида ўтказилган АСА 194 турнирида биринчи ғалабасини қўлга киритди. У мисрлик Омaр Эл Билини мағлубиятга учратди.

Қаҳрамонов жанг майдонига 12–3 кўрсаткичдаги профессионал рекорд билан кирди. У илгари UFC ва LFA каби нуфузли лигаларда иштирок этган.

Унинг рақиби, 8–4 рекордга эга бўлган 4 ёш кичик мисрлик жангчи Омaр Эл Били эди. Жангчилар бир хил – 170 см бўйга эга бўлишларига қарамасдан, тажриба жиҳатидан фарқ катта эди.

Қаҳрамонов Эл Билини биринчи раундда бўғиш усули билан мағлуб этди, жанг раунд тугашига 45 сония қолганда якунланди. Бу билан у ўз рекордига 13-ғалабасини қўшди.

Шу куни яна бир ватандошимиз Холмурод Нурматов ҳам жангга чиқади. Унинг рақиби россиялик Умалат Исрапилов бўлади.

Турнирнинг асосий жангида Амир Алиакбари ва Тони Жонсон кичик куч синашади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саид-Ёқуб Қаҳрамонов АСА лигасида ғалаба қозонди