date

Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пьеронинг натижасини такрорлади

Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пьеронинг натижасини такрорлади

Кенан Йилдиз «Ювентус» сафида «Наполи»га қарши ўйинда гол урган футболчилардан бири бўлди. Бироқ учрашув Лучано Спалетти бошқарувидаги жамоанинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди — 3:0. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Opta маълумотига кўра, 20 ёшли туркиялик ҳужумчи «Ювентус» таркибида бир мавсумдаги А Серияси доирасида «Наполи»га қарши ҳар иккала ўйинда ҳам гол урган бор-йўғи бешинчи футболчига айланди (ғалаба учун уч очко бериладиган даврда). Аввалроқ буни Криштиану Роналду (2019/20), Алессандро дел Пьеро (2000/01), Дарко Ковачевич (2000/01) ва Фабрицио Раванелли (1994/95) амалга оширган.

Жорий мавсумда Йилдизнинг Италия чемпионатидаги ҳисобида 8 та гол бор, шунингдек у жамоадошларига 4 бор голга узатма ҳам берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пьеронинг натижасини такрорлади