date

Эберл Мусиалага майдонда кўпроқ дақиқа кераклигини айтди

Эберл Мусиалага майдонда кўпроқ дақиқа кераклигини айтди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Макс Эберл ярим ҳимоячи Жамал Мусиаланинг «Аугсбург»га қарши ўйиндаги (1:2) ҳаракатларини баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эберлнинг таъкидлашича, юқори савиядаги чемпионатга қайтиш осон эмас: Мусиала бу сафар майдонда атиги ярим соатча ҳаракат қилди ва аста-секин спорт формасини тикламоқда. Унинг фикрича, футболчига кўпроқ ўйин амалиёти зарур. «Жарима майдонида икки-учта вазият яратди, аммо тўққиз ойлик танаффусдан кейин майдонда тез ва тўғри қарор қабул қилиш қийинлиги сезилади», — деди функционер.

Жорий Бундеслига мавсумида Мусиала икки учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлди.

«Бавария» навбатдаги баҳсини 28 январ куни ПСВга қарши ўтказади. Чемпионлар Лигаси 8-тур ўйини 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эберл Мусиалага майдонда кўпроқ дақиқа кераклигини айтди