date

Забарний «ПСЖ» ғалабасидан сўнг жамоа руҳини таъкидлади

Забарний «ПСЖ» ғалабасидан сўнг жамоа руҳини таъкидлади

Франция чемпионатининг 19-турида «ПСЖ» сафарда «Осер»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув тақдирини якунда қанот ҳужумчиси Бредли Баркола киритган гол ҳал қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Беллашувдан кейин парижликлар ҳимоячиси Иля Забарний натижа ҳақида фикр билдирди.

«Жамоа рақибни охиригача сиқиб, гол уришига ишонди. «ПСЖ» ҳеч қачон тўхтамайди ва ўз ишини қилади — бу бизнинг асосий кучимиз. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар, жамоа ҳужум қилишдан чарчамайди, темпни ушлаб туради. Гол уриш вақт масаласи эди», — деди украиналик футболчи ОАВ вакиллари билан суҳбатда.

Ушбу ғалабадан сўнг Луис Энрике шогирдлари 45 очко жамғариб, Лига 1 турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Париж клуби «Ланс»дан икки очкога олдинда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Забарний «ПСЖ» ғалабасидан сўнг жамоа руҳини таъкидлади