date

Осиё Олимпия Кенгаши президенти “Шон-шараф” ордени билан тақдирланди

Осиё Олимпия Кенгаши президенти “Шон-шараф” ордени билан тақдирланди

Тошкентда бўлиб ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Тадбирда халқаро ва минтақавий спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда расмийлар қатнашди. Улар орасида Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги президенти Витольд Банька, Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабэ, “World Boxing” президенти Геннадий Головкин ва бошқалар бор.

Президент Мирзиёев нутқида спортнинг давлатлар ва халқлар ўртасида мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Сонийни Осиё Олимпия кенгаши президенти этиб сайланиши билан табриклаб, унинг халқаро спорт ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида тўхталди.

Ассамблеяда Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги ислоҳотлари ҳам тақдим этилди. Жумладан, “Президент Олимпиадаси” комплекс мусобақалари тизими йўлга қўйилгани, Олимпия шаҳарчаси барпо этилгани ва юқори малакали спортчиларни тайёрлаш тизими кенгайтирилаётгани қайд этилди. Шунингдек, 2024 йил Париж Олимпиадаси ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчилари муваффақиятли иштирок этгани ҳам эътироф этилди.

Ассамблея давомида халқаро ва Осиё спорт ташкилотлари Ўзбекистон миллий спорт федерациялари билан 20дан ортиқ битимлар имзолагани, турли спорт иншоотлари ва академиялар ташкил этилиши ҳақида маълум қилинди. Давлатимиз спорт дипломатиясини ривожлантириш ва қўшма ташаббусларни илгари суришга очиқлигини таъкидлади.

Тадбир якунида Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг “Шон-шараф” ордени билан тақдирланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Осиё Олимпия Кенгаши президенти “Шон-шараф” ордени билан тақдирланди