
Европа мамлакатларида қишки вақтга ўтилиши муносабати билан Еврокубоклар жадвали ўзгарди — энди барча ўйинлар бир соат кечроқ бошланади. Аввал Чемпионлар лигаси ўйинлари Тошкент вақти билан ярим тунда бошланган бўлса, энди дастлабки ҳуштак соат 01:00 да янграйди.
Бу ўзгариш Европа мамлакатларининг қишки вақтга ўтгани, Ўзбекистонда эса мавсумий вақт ўзгариши мавжуд эмаслиги билан боғлиқ. Европа мамлакатлари фақат 2026 йил март ойининг охирида ёзги вақтга қайтади, шунинг учун Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Европанинг топ лигалари баҳслари баҳоргача бир соат кечроқ бошланади.
5 ноябрь куни икки марказий баҳс бир вақтда ўтказилади: ҳар икки учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади. Ўзбекистондаги футбол ишқибозларига кечки трансляцияларга кўникишларига тўғри келади — Еврокубокларнинг барча кечки ўйинлари одатдагидан бир соат кечроқ бошланади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.