date

Ўзбекистонлик боксчилар ярим финалга йўл олди

Ўзбекистонлик боксчилар ярим финалга йўл олди
2025-йил 9-ноябр куни Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли иштирок этишни давом эттиришди. Чорак финал беллашувида уч нафар спортчи рингга чиқди.

65 кг вазн тоифасида Абдулло Мадаминов нигериялик Рахем Опемини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратип, турнирнинг ярим финалига йўл олди. Ушбу ғалаба унга камида бронза медалини кафолатлади.

Шунингдек, яна бир ёрқин ғалабага Мадижар Данияров эришди. 60 кг вазн тоифасидаги жангда у ливиялик Муайид Окашни иккинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этди.

Бироқ барча спортчилар кейинги босқичга чиқа олмади. 70 кг вазн тоифасида Самандар Ҳабибуллаев озарбайжонлик боксчи Сархон Алиевга 1:4 ҳисобида ютқазиб, чорак финал босқичида мусобақани тарк этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик боксчилар ярим финалга йўл олди