
Англиялик ҳужумчи Гарри Кейн якунланиб бораётган 2025 йил давомида Мюнхеннинг «Бавария» клуби учун 51 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу кўрсаткич Кейн 2023 йил ёзидан бери тўп сураётган клуб тарихидаги календар йил бўйича иккинчи энг яхши натижа бўлиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Бавария» сафида бир календар йилда ундан кўпроқ гол урган ягона футболчи — Роберт Левандовски. Польшаилик форвард 2021 йилда 58 та гол билан рекорд қайд этган, шундан сўнг клубни тарк этиб, «Барселона»га йўл олган эди.
Эслатиб ўтамиз, Германия амалдаги чемпиони «Бавария» жорий мавсумда ҳам пешқадам: 15 турдан кейин жамоа ҳисобида 41 очко бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.