
Ўзбекистон терма жамоаси Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган VI Ислом бирдамлик ўйинларида муваффақиятли иштирок этишда давом этмоқда. Навбатдаги олтин медални миллий жамоа ҳисобига каратэ спорт тури бўйича қатнашган Севинч Раҳимова келтирди.
55 кг вазн тоифасидаги финал баҳсида ўзбекистонлик спортчи Марокаш вакиласига қарши ёрқин ва техник жиҳатдан юқори даражадаги жанг ўтказди. Раҳимова ўз ишончи, мукаммал тактикаси билан олтин медални қўлга киритди.
Шу билан у Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу ўйинлардаги ўнинчи чемпионига айланди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг