date

Нкунки вақт сўради ва энди «Милан» учун порламоқда

Нкунки вақт сўради ва энди «Милан» учун порламоқда

«Милан» ҳужумчиси Кристофер Нкунки «Верона» дарвозасига икки бор йўл топди. Футболчи бу натижага келиш учун унга бироз вақт керак бўлганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб раҳбарияти аввалроқ футболчининг ўйинидан кўнгли тўлмай, уни жамоани тарк этишга яқинлаштирадиган вариантларни ҳам кўриб чиқа бошлаганди. Бироқ ҳозир Нкунки учун ҳам, «Милан» учун ҳам ижобий давр бошлангани сезилмоқда.

«Менга мослашиш учун вақт керак эди, айниқса жароҳатдан кейин яна жисмоний ҳолатни тиклаш осон бўлмади. Ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман», — дея Нкунки сўзларини келтиради pianetamilan.it.

«Милан» навбатдаги учрашувини 2-январ куни «Кальяри»га қарши ўтказади. Турнир жадвалида эса жамоа ҳозирча иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нкунки вақт сўради ва энди «Милан» учун порламоқда