Жесси Лингард Ла Лига клублари эътиборига тушди

Жесси Лингард Ла Лига клублари эътиборига тушди

Ярим ҳимоячи Жесси Лингард Жанубий Кореядаги фаолиятидан сўнг Европага қайтишга яқин турибди. Fichajes хабарига кўра, ҳозирда "Сеул" сафида тўп сураётган 33 ёшли англияликка Испания Ла Лигасидан "Севилья", "Селта" ва "Реал Овьедо" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Лингард 1 январдан бошлаб эркин агентга айланади. Шу сабабли уни трансфер бадалисиз таркибга қўшиб олиш имконияти мавжуд.

Жесси Лингард "Сеул"га 2024 йил февралда келиб қўшилган. У Жанубий Корея клуби сафида 67 ўйинда майдонга тушиб, 19 гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt баҳосига кўра, ҳужумкор ярим ҳимоячининг ҳозирги трансфер қиймати 2,2 млн еврони ташкил этади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар