date

Александр Усикни Тошкентда нон билан кутиб олишди

Александр Усикни Тошкентда нон билан кутиб олишди
Жаҳон бокс афсоналари Терренс Кроуфорд ва Александр Усик Тошкентга етиб келишди. Иккала спортчи ҳам ноябр ойи ўрталарида ўтказиладиган профессионал бокс оқшомининг фахрий меҳмонлари бўлишади.

Спортчилар Тошкент аэропортида нон ва гуллар билан кутиб олинди. Улар мазкур лаҳзаларни ўз Instagram саҳифаларида видео ва суратлар орқали улашди.

Тадбир 14 ноябрь куни "Ҳумо Арена"да бўлиб ўтади. Унда турли вазн тоифаларида бешта жуфтлик боксчилари ўзаро жанг олиб боришади.

Александр Усик — украиналик бокчи, оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони ва биринчи оғир вазнда собиқ мутлақ чемпион ҳисобланади. У профессионал фаолиятида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган.

Терренс Кроуфорд — америкалик бокчи бўлиб, 42 та ғалаба ва бирорта ҳам мағлубиятсиз идеал рекордга эга. У ярим ўрта вазн тоифасида WBA, WBC, IBF ва WBO версиялари бўйича барча асосий унвонларни қўлга киритган мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Усикни Тошкентда нон билан кутиб олишди