date

Хвича Кварацхелия 2025 йилда Грузиянинг энг яхши футболчиси бўлди

Хвича Кварацхелия 2025 йилда Грузиянинг энг яхши футболчиси бўлди

«ПСЖ» яримҳимоячиси Хвича Кварацхелия 2025 йил якунларига кўра Грузияда йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. 24 ёшли иқтидор эгаси ушбу совринни кетма-кет юқори савиядаги ўйинлари ортидан бешинчи бор қўлга киритиб, ўз номи атрофидаги муҳокамаларни янада кучайтирди.

Қайд этиш жоиз, Кварацхелия аввалроқ ҳам бу мукофотга бир неча бор лойиқ кўрилган. У 2020 ва 2021 йилларда Қозоннинг «Рубин» клуби сафида тўп сурган даврида, 2022 ҳамда 2023 йилларда эса Италиянинг «Наполи» жамоасидаги ёрқин чиқишлари орқали Грузиянинг энг яхши ўйинчиси деб топилган эди. 2025 йилда эса Парижда намоён этаётган барқарор ва самарали ўйини уни яна энг юқори поғонага олиб чиқди.

Шу тариқа, Хвича ушбу совринлар сони бўйича грузин футболи афсонаси — Каха Каладзе рекордини такрорлади. Каладзе ўз вақтида 2001, 2002, 2003, 2006 ва 2011 йилларда беш бор мамлакатнинг энг яхши футболчиси деб тан олинган эди. Энди эса Кварацхелия ҳам ушбу нуфузли натижага етиб, грузин футболи тарихида алоҳида ўрин эгаллади.

Эслатиб ўтиш керак, 2024 йилда Грузиянинг энг яхши футболчиси унвони ҳозирда «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилаётган дарвозабон Георги Мамардашвилига насиб этган эди.

Мутахассислар фикрича, Кварацхелиянинг ҳозирги форма ва ўсиш суръати уни нафақат миллий миқёсда, балки Европа футболида ҳам энг ёрқин юлдузлардан бири сифатида узоқ йиллар давомида сақлаб қолиши мумкин. Қисқаси, Хвича тўхташ ниятида эмас — у ҳали олдинда яна кўп рекордлар борлигини яхши билади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хвича Кварацхелия 2025 йилда Грузиянинг энг яхши футболчиси бўлди