
«Монако» ярим ҳимоячиси Пол Погба Globe Soccer Awards маросимида «Йилнинг қайтиши» номинацияси бўйича мукофотга сазовор бўлди. Француз футболчи антидопинг қоидаларини бузганлик учун берилган дисквалификациядан кейинги танаффусдан сўнг яна майдонга қайтгани билан эътироф этилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мукофотни қўлга киритгач, Погба маросимда қатнашган ва «Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси» совринини олган Криштиану Роналдуга юзланди. «Криштиану, сиз бу ердасиз ва футболчи сифатида барчамизни илҳомлантирдингиз. Сиз буни кейинги авлод учун ҳам давом эттиряпсиз. Катта раҳмат, Криштиану», — деди Погба.
Қизиқ томони, Пол Погбага ушбу совринни таниқли россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов топширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.