date

Лазизбек Муллажонов 3 йилга дисквалификация қилинди

Лазизбек Муллажонов 3 йилга дисквалификация қилинди
Халқаро тест агентлиги (ITA) 2024 йилги Олимпия ўйинлари олтин медали соҳиби Лазизбек Муллажоновнинг допинг қоидаларини бузгани учун 3 йилга спортдан четлатилганини маълум қилди. ITA хабарига кўра, спортчи метастерон моддаси бўйича ижобий таҳлил топширган.

Ушбу модда Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан тақиқланган бўлиб, анаболик андроген стероидлар (S1.1) гуруҳига киради ва ҳар қандай вақтда ишлатилиши тақиқланган. Муллажонов қоида бузилишини тан олиб, 4 йил ўрнига 3 йиллик жазога рози бўлди.

Бу қарор World Boxing антидопинг қоидаларининг 10.8.1-моддасига кўра қабул қилинди. WADA ва Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ушбу қарорни Спорт арбитраж суди (CAS)га шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Бугунги кунда эса Муллажонов Тошкентда ўтказиладиган бокс оқшомида жангга чиқиши кутилмоқда. Ушбу тадбирнинг фахрий меҳмонлари сифатида Александр Усик ва Теренс Кроуфорд иштирок этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лазизбек Муллажонов 3 йилга дисквалификация қилинди