date

Риёд-2025: Ўзбекистонга илк таэквондо медаллари

Риёд-2025: Ўзбекистонга илк таэквондо медаллари
Риёдда бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлик ўйинларида ўзбекистонлик таэквондочилар илк медалларни қўлга киритиб, жамоанинг умумий ҳисобдаги позициясини мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Жаҳонгир Худойбердиев ва Нажмиддин Қосимхўжаев Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, халқаро майдонда ўзларини кўрсатишга муваффақ бўлишди. Ўзбекистон учун илк медални Жаҳонгир Худойбердиев олиб келди.

У мусобақанинг дастлабки босқичларини муваффақиятли якунлаб, бронза медали учун кечган ҳал қилувчи баҳсда Туркия вакилига қарши рингга чиқди. Худойбердиевнинг ҳаракатлари аниқ ва ишончли бўлиб, у рақибини мағлубиятга учратди ва бронза медалига эга бўлди.

Биринчи ғалабадан сўнг, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медал қўшилди. Нажмиддин Қосимхўжаев -74 кг вазн тоифасида финалгача етиб борди.

У финал баҳсида Иорданиялик Олимпиада финалчиси Зайд Абдул Каримга қарши кураш олиб борди. Кескин ва юқори тезликда кечган беллашувда Қосимхўжаев кичик устунликни бой бериб, рақибига имкониятни бой берди.

Шунга қарамай, у Ислом бирдамлик ўйинларида кумуш медал соҳибига айланди ҳамда ўзининг истиқболли таэквондочи эканлигини яна бир бор исботлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Риёд-2025: Ўзбекистонга илк таэквондо медаллари