
Бугун Дубайда Al Ain Cup турнирининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан майдонга тушади.
Учрашув соат 21:00 да, Тошкент вақти билан бошланади. Жамоамиз мураббийлар штаби ўйиннинг асосий таркибини эълон қилди.
Бош мураббий аввалги ўйиндаги таркибни деярли ўзгартирмасдан, тажриба ва ўзаро ўйин уйғунлигига таянишга қарор қилган. Дастлабки дақиқалардан қуйидаги футболчилар майдонга тушади: Абдувоҳид Нематов, Абдуқодир Ҳусонов, Фаррух Сайфиев, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Остон Ўрунов, Шерзод Насруллаев, Элдор Шомуродов, Абдулла Абдуллаев, Ҳусниддин Алиқулов.
Эрон жамоаси таркиби қуйидагича: Алиризо Бейронванд, Солих Ҳардони, Мажид Ҳусайни, Шожайи Халилзода, Милод Муҳаммади, Саид Иззатуллоҳи, Саман Годдос, Меҳди Гайе‘ди, Меҳди Тареми, Амирҳусайн Ҳусайнзода, Али Алипур.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.