Дзамбротта Спаллетти билан “Ювентус”да янги давр бошланишини кутмоқда

Туриннинг “Ювентус” клуби собиқ футболчиси Жанлука Дзамбротта жамоа атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди. Мавсум давомида туринликлар бош мураббий алмашишга мажбур бўлди: Игор Тудор ўрнини Лучано Спаллетти эгаллади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дзамброттанинг таъкидлашича, Спаллетти келиши билан “Ювентус” яна ўзига хос темп ва ритмни қайтара олди. У Лучанони ишининг устаси сифатида эътироф этиб, мураббий жамоада ҳар куни тизимли меҳнат жараёнини йўлга қўя олишини ва бу ёндашув натижа беришини айтди. Собиқ ҳимоячи Спаллетти қўл остида “Ювентус”да янги ғалабали цикл бошланиши эҳтимолини ҳам истисно қилмади.
Айни пайтда Турин клуби А Серияда тўртинчи ўринда бормоқда. “Ювентус” Италия чемпионлигини охирги бор 2020 йилда қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!