date

Тошкентда ЙПХ ходими Cobalt йўловчисидан наркотик модда топди

Тошкентда ЙПХ ходими Cobalt йўловчисидан наркотик модда топди

2025 йил 10 январь куни соат 04:20да Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомобиль Бектемир туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилди. Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилаётганда, автомашина йўловчиси, 2001 йилда туғилган Т.Н. нинг хатти-ҳаракати ва гап-сўзларидан ходимларда шубҳа уйғонди.

Т.Н. нинг ён-атрофи 2 нафар холис иштирокида текширилганда, унинг ёнидан қора рангли, кучли ҳидли ва сақичсимон наркотик моддасига ўхшаш моддалар аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.

Ҳолат юзасидан барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Бектемир тумани ИИО ФМБга аниқланган модда ва фуқаро топширилди. Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ишларини давом эттиришмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ЙПХ ходими Cobalt йўловчисидан наркотик модда топди