Саида Раметова аёлларни нима тез қаритиши ҳақида кўз ёш билан гапирди

Актриса Саида Раметова аёл кишининг қаришига нима сабаб бўлишини ўзининг ижтимоий тармоқдаги изоҳларида сўзлаб берди. Унинг мулоҳазаларига кўра, аёлларнинг қаришига туҳмат, ноҳақлик, етишмовчиликлар ва ғам-андуҳлар сабаб бўлади.
Саида Раметова шундай деди: "Туҳмат қаритади, ноҳақлик қаритади, етишмовчилик қаритади, ғам андуҳ қаритади. Агар аёл ҳаётда ўзи хоҳлаган турмуш тарзини эплолмаса, давом эттира олмаса, ҳаёт уни қийнаб қўйган бўлса ёки орзуларига эриша олмаса, шулар аёл кишини қаритади, деб ўйлайман."
Шунингдек, актриса аёлларга бахтли ва соғлом ҳаёт тилаб, қўшимча қилди: "Лекин хоҳлардим, аёлларимиз ҳеч қачон бевақт қаримасин, бевақт сочига оқ тушмасин, дили оғримасин, қалби бўшамасин. Ҳамиша қалби меҳрга тўла бўлсин, оила аъзолари, ўзини яхши кўрган касби ва турмуш ўртоғи билан тўлиқ бўлсин. Турмуш ўртоғингиз ёнингизда бўлса, бошқача."
Актриса кўз ёшлари билан айтган бу тилаклари орқали аёлларнинг бахтли, соғлом ва фаровон ҳаётга эга бўлишини истаганини билдирган.