date

ФИФА раҳбари Ливан фуқароси бўлди

ФИФА раҳбари Ливан фуқароси бўлди
ФИФА президенти Жанни Инфантино Ливан Республикаси фуқаросига айланди. Мамлакат президенти Жозеф Халил Аун уни Бейрутда қабул қилиб, шахсан паспорт топширди.

Учрашув чоғида томонлар Ливанда футболни ривожлантириш ва эҳтимолий қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишди. "Мен учун Ливан фуқаролигини олиш жуда катта шараф.

Бугун президент Аун билан футбол орқали тинчликни мустаҳкамлаш ва ёшлар учун бутун дунё бўйлаб янги имкониятлар яратиш ҳақида суҳбатлашдик. Мулоқотимиз жуда самарали бўлди", — дея таъкидлади Инфантино ижтимоий тармоқларда.

Эндиликда 55 ёшли ФИФА раҳбарининг учта фуқаролиги бор: Ливан, Швейцария ва Италия. Маълумот учун, Инфантино Ливанлик Лина ал-Ашкар билан турмуш қурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ФИФА раҳбари Ливан фуқароси бўлди