date

Бернарду Силвани қўлга киритиш пойгасида «Ювентус» олдинда бормоқда

Бернарду Силвани қўлга киритиш пойгасида «Ювентус» олдинда бормоқда

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Шаҳарликлар» сардорининг амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди ва катта эҳтимол билан узайтирилмайди. Fichajes хабарига кўра, 31 ёшли португалиялик футболчи учун курашда ҳозирча «Ювентус» етакчилик қилмоқда. Аввалроқ Силва билан «Галатасарой» ҳамда Саудия Арабистони чемпионати вакиллари ҳам қизиқаётгани ҳақида ёзилганди.

Бернарду Силва 2017 йилдан бери «Манчестер Сити» сафида ўйнамоқда. Жорий мавсумда у Хосеп Гвардиола жамоаси таркибида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бернарду Силвани қўлга киритиш пойгасида «Ювентус» олдинда бормоқда