date

Массимо Орландо Аллегри бошқарувидаги «Милан»ни кескин танқид қилди

Массимо Орландо Аллегри бошқарувидаги «Милан»ни кескин танқид қилди

«Милан»нинг собиқ футболчиси Массимо Орландо Массимилиано Аллегри қўл остидаги жамоа ўйинидан норози эканини билдирди. Унинг фикрича, ҳозирги «россонерилар»да аниқ ва барқарор ўйин режаси кўринмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Орландонинг таъкидлашича, «Милан» майдонда кўпинча тасодифий ҳаракат қилади: ҳужумга ўтади, дарвозага зарба беради ва баъзан биринчи уринишдайоқ гол уриб кетади. «Бундай омад доимий бўлиб қолмайди. Режа йўқлиги сабаб жамоа бу мавсум камида 7–8 очкони бой берди, гарчи ҳозирча турнир жадвалида ёмон ҳолатда эмас. Аллегри каби мураббийда доим “B” режаси бўлиши шарт», — дея Орландо сўзларини pianetamilan.it келтирди.

Ҳозирда «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Массимо Орландо Аллегри бошқарувидаги «Милан»ни кескин танқид қилди