date

Ўзбекистон Dota 2 халқаро мусобақасида қатнашади

Ўзбекистон Dota 2 халқаро мусобақасида қатнашади
Ўзбекистон ва яна 11 давлат Dota 2 ўйини бўйича Очиқ киберспорт талабалар турнири финал босқичида қатнашади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Финал мусобақалари 20-21 декабрь кунлари Москвада бўлиб ўтади. Унда Аргентина, Қозоғистон ва Ҳиндистон вакиллари ҳам иштирок этади.

Россия Киберспорт федерацияси раҳбари Дмитрий Смитнинг сўзларига кўра, ушбу турнир тўртинчи марта ташкил этилмоқда. Смитнинг қўшимча қилишича, бу йил мусобақада иштирок этиш учун хорижий давлатлардан рекорд даражада – 51 та ариза келиб тушган.

Очиқ киберспорт талабалар ўйинлари ҳар йили турли давлатлардан бўлган талабалар ўртасида ўтказилади. 2024 йилда турнирда 38 мамлакатдан киберспортчилар иштирок этди.

Dota 2 – бу MOBA жанридаги жамоавий стратегик ўйин бўлиб, унда икки жамоа – ҳар бирида бештадан ўйинчи – рақибнинг тронини йўқ қилиш учун курашади. Ҳар бир ўйинчи ўзига хос қобилиятлари ва жамоада ўрни бўлган ноёб қаҳрамонни бошқаради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Dota 2 халқаро мусобақасида қатнашади