date

Реал Мадрид Хаби Алонсони истеъфога чиқариши мумкин


Реал Мадрид бош мураббийи Хаби Алонсонинг жамоани тарк этиши эҳтимоли тобора кучаймоқда. Испаниялик журналист Хосе Феликс Диаснинг хабарига кўра, Чемпионлар лигаси доирасида Манчестер Сити билан ўтган ўйинда (1:2) мағлубиятга учраганидан сўнг, Алонсонинг мавқеи кескин тушиб кетди.

"Алавес"га қарши келаси якшанба куни бўлиб ўтадиган Ла Лига учрашувида ютуққа эришган тақдирда ҳам, мураббий истеъфога чиқарилиши мумкин. Клуб раҳбарияти Алонсонинг ҳолатни ўнглаш қобилиятига ишонмаяпти ва уни ишдан олиш масаласини вақт масаласи деб билмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо жорий йил июн ойида Карло Анчелоттини алмаштирган эди. Реал Мадрид ва Алавес ўртасидаги баҳс якшанба куни Ла Лига доирасида ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадрид Хаби Алонсони истеъфога чиқариши мумкин