date

SoftBank маълумотлар маркази қурувчи Розе AI компаниясини яратмоқда

SoftBank маълумотлар маркази қурувчи Розе AI компаниясини яратмоқда

Япониянинг SoftBank корпорацияси сунъий интеллект ва робототехника ёрдамида маълумотлар марказларини қуришга ихтисослашган янги компания ташкил этмоқда. Розе AI деб номланган ушбу бизнес лойиҳаси АҚШда сервер фермаларини барпо этиш жараёнини янада самаралироқ қилишни мақсад қилган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Компания қурилиш ишларида автоном роботлардан фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу технология инфратузилма объектларини яратишда инсон омилини камайтириш ва жараёнларни тезлаштириш имконини беради.

SoftBank раҳбарияти янги тузилмани аллақачон фонд биржасига чиқишга тайёрламоқда.

Маълумотларга кўра, Розе AI компаниясининг акциялари 2026 йилнинг иккинчи ярмида оммавий савдога чиқарилиши мумкин. Компаниянинг кутилаётган бозор қиймати 100 млрд долларни ташкил этиши тахмин қилинмоқда.

Бироқ корпорация ичидаги айрим экспертлар бундай юқори баҳолаш ва қисқа муддатли режаларга шубҳа билан қарамоқда.

Саноат секторини сунъий интеллект ёрдамида модернизация қилиш тенденцияси бошқа йирик тадбиркорлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Масалан, Amazon асосчиси Жефф Безос ҳам саноат корхоналарини автоматлаштириш билан шуғулланувчи Прожеcт Прометҳеус стартапига асос солган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » SoftBank маълумотлар маркази қурувчи Розе AI компаниясини яратмоқда