date

Бибисара Асаубаева Доҳада блиц бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Бибисара Асаубаева Доҳада блиц бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева Доҳада ўтган блиц бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. 26–30 декабр кунлари бўлиб ўтган мусобақада жами 393 иштирокчи қатнашди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Аёллар ўртасидаги баҳслар швейсар тизимида 15 турдан бошланди. Саралаш натижаларига кўра Асаубаева биринчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўл олди. Турнирда вақт назорати 3 дақиқа ҳамда ҳар юриш учун 2 сония қўшимчадан иборат бўлди.

Ярим финалда у Хитой вакили Чжу Цзинэрга қарши учрашиб, 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи финалда эса украиналик Анна Музичук рақиб бўлди: уч партия дуранг билан якунланди, сўнгги баҳсда Асаубаева устун келиб, чемпионликни расмийлаштирди.

Бу натижа Асаубаева учун фаолиятидаги учинчи блиц бўйича жаҳон чемпионлиги бўлди: у аввалроқ 2021 ва 2022 йилларда ҳам ушбу унвонни қўлга киритган. Шунингдек, у Қозоғистондан блиц бўйича жаҳон чемпионатида уч бор ғолиб чиққан илк шахматчи сифатида тарихга кирди. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 млн евродан ошди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бибисара Асаубаева Доҳада блиц бўйича жаҳон чемпиони бўлди