
АПЛнинг 19-турида «Челси» ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдаги барча голлар танаффусгача киритилди, иккинчи бўлимда эса жамоалар асосан ҳимоявий тартибга таяниб ҳаракат қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Меҳмонлар 8-дақиқадаёқ ҳисобни очди: авт ташлашдан кейин тўп қайтган вазиятда биринчи бўлиб Девид Брукс етиб бориб, уни дарвозага йўналтирди. «Челси» тез жавоб қайтарди — 16-дақиқада VAR кўригидан сўнг белгиланган пенальтини Коул Палмер аниқ амалга оширди.
24-дақиқада лондонликлар олдинга чиқиб олди: Алехандро Гарначо иштирокидаги комбинациядан сўнг Энцо Фернандес узоқ бурчакка аниқ зарба бериб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Бироқ «Челси» устунликни сақлаб қола олмади — 28-дақиқада ҳимоядаги хатодан фойдаланган Жастин Клюйверт тенгликни тиклади.
Иккинчи таймда «Челси» ташаббусни кўпроқ қўлида ушлаб, тез-тез бурчак зарбалари ишлади. «Борнмут» эса кам сонли қарши ҳужумлар билан жавоб берди ва натижада «Стэмфорд Бриж»да ҳисоб ўзгармай қолди — 2:2.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.