date

«Динамо» Самарқанд БАА йиғинида ЦСКА билан баҳс олиб боради

«Динамо» Самарқанд БАА йиғинида ЦСКА билан баҳс олиб боради

Самарқанднинг «Динамо» клуби БААда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиб, бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

Режага кўра, 19 январ куни «Динамо» Қозоғистоннинг «Қайсар» жамоасига қарши ўйнайди. 25 январда москвалик ЦСКА, 28 январда эса Тольяттининг «Акран» клуби самарқандликларнинг рақиби бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган мавсумини тўртинчи ўринда якунлаган. Хориждаги бўлажак йиғин клуб тарихида илк бор ўтказилаётгани айтиламоқда.

Мураббийлар штаби БААдаги ўйинлардан таркиб имкониятларини синовдан ўтказиш ва янги тактик ечимларни ишлаб чиқиш учун фойдаланишни режалаштирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Динамо» Самарқанд БАА йиғинида ЦСКА билан баҳс олиб боради