date

Инсайдер «Реал»нинг Шлоттербекка қизиқиши сақланаётганини айтди

Инсайдер «Реал»нинг Шлоттербекка қизиқиши сақланаётганини айтди

Дортмунднинг «Боруссия» жамоасида марказий ҳимоячи сифатида тўп сураётган Нико Шлоттербек ҳануз Мадриднинг «Реал» клуби эътибор марказида қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбаларга кўра, «қаймоқранглилар» ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантлари орасида айнан Шлоттербек номини ҳам кўриб чиқмоқда. Фабрисио Романо хабар беришича, «Реал» немис футболчисининг салоҳиятини юқори баҳолаяпти ва ёзги трансфер ойнаси олдидан эҳтимолий келишув имкониятларини ўрганмоқда. Бироқ ҳозирча аниқ қадамлар йўқ — сўнгги пайтда музокараларда сезиларли силжиш кузатилмаган.

Transfermarkt портали Шлоттербекнинг бозор қийматини 55 миллион еврога баҳолаган. Турли миш-мишларга кўра, 26 ёшли ҳимоячига «Бавария», «Барселона» ва «Ливерпул» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Инсайдер «Реал»нинг Шлоттербекка қизиқиши сақланаётганини айтди