Собиқ «Челси» ярим ҳимоячиси Мусонданинг оғир аҳволи ҳақида айтди

«Челси»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Ламиша Мусонда ижтимоий тармоқларда соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммо борлигини ва унга атиги бир неча кун қолганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчи ёзишича, у вақт жуда оз қолганини англаб турибди ва ҳаёти давомида ёнида бўлган инсонлар ҳамда хотираларни қадрлашини таъкидлади. Мусонда охирги икки йил айниқса оғир ва ҳолдан тойдирганини, ҳозир эса аҳволи танқидий даражага етгани сабабли яшаб қолиш учун курашаётганини билдирди.
Белгиянинг ёшлар терма жамоасида 8 та учрашув ўтказган Мусонда Лондон клубининг асосий таркибидан жой ололмаган, асосан ёшлар жамоасида тўп сурган. Кейинчалик у «Мехелен», «Бетис»нинг захира жамоаси ҳамда «Мазембе» сафида ҳам ўйнаган.
Ламишанинг укаси Шарлъи Мусонда-кичик эса 2021 йилда «Челси» билан Чемпионлар лигасини ютган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!