date

ПСЖ Дембеле билан келишувни узайтирмоқчи, у рад жавобини берди

ПСЖ Дембеле билан келишувни узайтирмоқчи, у рад жавобини берди

ПСЖ Усмон Дембеле билан амалдаги шартномани узайтириш устида фаол иш олиб бормоқда. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган, деб хабар беради Foot Mercato. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Париж клуби “Олтин тўп” соҳибини таркибда сақлаб қолмоқчи, бироқ янги шартнома бўйича илк таклиф футболчи томонидан рад этилган. Дембеле маоши янада юқори бўлишини истамоқда.

ПСЖнинг дастлабки таклифи йилига тахминан 30 миллион еврoни ташкил этган. Дембеленинг вакиллари эса бу суммадан икки баробар кўпроқ маош сўрамоқда. Шу сабаб, томонлар келишувдан ҳали анча йироқ.

Жорий мавсумдаги 16 ўйинда 28 ёшли ҳужумчи 6 та гол уриб, 4 та голли узатма берди. У турли соғлиқ муаммолари туфайли 11 учрашувни ўтказиб юборган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Дембеле билан келишувни узайтирмоқчи, у рад жавобини берди