date

Бардғжини ижарага олишга Штутгарт ва Порту тайёр

Бардғжини ижарага олишга Штутгарт ва Порту тайёр

"Барселона" вингери Руни Бардғжи икки клуб эътиборини тортмоқда. Журналист Экрем Конур хабарига кўра, қишки трансфер ойнасида 20 ёшли футболчини ижарага олиш бўйича Германиянинг "Штутгарт"и аниқ қизиқиш билдирмоқда, "Порту" эса аввалгидек футболчини кузатишда давом этяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ каталониялик гранд мавсум ўртасида швед футболчисини қўйиб юборишни режалаштирмаётгани ҳақида гаплар бор эди.

Жорий мавсумда Бардғжи "Барселона" сафида 14 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол урди ва 4 ассист қайд этди. Transfermarkt портали уни 10 млн еврога баҳоламоқда.

Бардғжи "кўк-анорранглилар" сафига ўтган ёзда "Копенгаген"дан кўчиб ўтганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бардғжини ижарага олишга Штутгарт ва Порту тайёр