Шомуродов ва Ҳусанов терма жаоанинг январдаги БАА йиғинида қатнашмайди

Ўзбекистон миллий жамоаси январ ойидаги ўқув-машғулот йиғинини Дубайда ўтказади, бироқ унда сардор Элдор Шомуродов ҳамда “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов иштирок этмайди. Бу ҳақда Миллий футбол ассосиацияси маълум қилди.
Қайд этилишича, бош мураббий Фабио Каннаваро бошчилигидаги штаб қарорига кўра, легионерларга клубларидаги учрашувларга эътиборни кучайтириш учун йиғинни ўтказиб юборишга рухсат берилган. Бу давр Европа чемпионатларининг ҳал қилувчи босқичи арафасига тўғри келади.
Етакчилар бўлмаган шароитда ўзини кўрсатиш имконияти 26 нафар футболчига берилди. Таркибнинг асосий қисмини ички чемпионатда тўп сураётган ўйинчилар ташкил этади, шунингдек Суперлигадан янги чақирув олганлар ҳам бор — жумладан, ОКМК вакили Азиз Холмурадов ва “Навбаҳор” футболчиси Қувондиқ Розиев.
БААдаги тайёргарлик 20–30 январ кунлари бўлиб ўтади ва ЖЧ-2026 олдидан муҳим босқичлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!